Kompaniya Haqida

Компания Хакида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ma`muriy binolardan foydalanish boshqarmasi” davlat unitar korxonasi (кейинги ўринларда “MBF boshqarmasi” деб аталади) нинг Устави (кейинги ўринларда Устав деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятининг ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарори, талабларига риоя қилиниб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисида” Низомига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Мазкур Устав “MBF boshqarmasi” нинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш, ҳисобдорлиги ҳамда унинг раҳбарининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини, юқори турувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан мулкий муносабатларни белгилайди.

Давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “MBF boshqarmasi”  нинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.

“MBF boshqarmasi”   мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. “MBF boshqarmasi”   нинг мол-мулки етарли бўлмаганда муассис унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. “MBF boshqarmasi”   муассис мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.

“MBF boshqarmasi”   ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, муассиснинг қарор, буйруқ ва топшириқларига, ушбу Уставга, шунингдек, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига амал қилади.

“MBF boshqarmasi”   юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

II.Ҳуқуқий холати

2.1.“MBF boshqarmasi” нинг расмий номи:

2.1.1. Давлат тилида:                     

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ma`muriy binolardan foydalanish boshqarmasi” davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган – “MBF boshqarmasi”;

2.1.2. Рус тилида:

тўлиқ - Государственное унатирное предприятие “Управление эксплуатации административных зданийАгентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан;

қисқартирилган- ГУП Управление эксплуатации административных зданий”.
2.2. “MBF boshqarmasi” нинг юридик манзили: 100011, Тошкент шаҳар А.Навоий кўчаси 30-уй.
2.3. “MBF boshqarmasi” қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий 
ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.4. “MBF boshqarmasi” Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар 
агентлигининг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахсларнинг қатнашишига 
йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин. “MBF boshqarmasi”    давлатнинг бошқа корхонаси муассиси 
бўлишга ҳақли эмас.
2.5. “MBF boshqarmasi”   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга 
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятининг ташкил этиш тўғрисида”  2019 йил 
2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарори асосан ташкил этилган.
2.6. “MBF boshqarmasi”   ўзининг асосий фаолиятини лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. 

III. «MBF BOSHQARMASI” ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ,

МАҚСАДИ, АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

3.1. “MBF boshqarmasi” нинг асосий мақсадига давлат томонидан балансда сақлаш учун ва оператив бошқариш ҳуқуқи билан ўзига топширилган маъмурий бино, иншоотларни ва ҳудудни лозим даражада сақлаш, уни жорий ва капитал таъмирлаш, бинодан фойдаланувчиларга коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ҳамда ушбу орқали ўзини-ўзи молиялаштириш киради.

3.2. “MBF boshqarmasi” асосий йўналишларига қуйидагилар киради:

- бино ва иншоотларни қурилиш ва архитектура меъёрларига риоя қилинган ҳолда сақлаш мақсадида уларни жорий ва капитал таъмирлашларни амалга оширади;

- жорий ва капитал таъмирлаш ишларида шартнома асосида ёлланма ишчилардан, махсус хизмат кўрсатувчи юридик шахслардан фойдаланиши мумкин;

- бино ва иншоотларда санитария талабларига роия қилиниши таъминлаш;

- ҳудуд ва ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозаликни сақлашни амалга ошириш;

- бино ва иншоотларда сув таъминотини, канализацияларнинг талаб даражасида ишлашини ташкил этиш;

- бинонинг иситилишини, иситиш ускуналарининг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш;

- бино ва иншоотларнинг электр энергияси билан таъминланишини ташкиллаштириш;

- бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

- бино ва иншоотларни қўриқлаш;

- Тошкент шаҳар Давлат мулкини ижарага бериш Маркази билан тузилган уч томонлама шартнома асосида бинодаги бўш хоналарни ижарага беради;

- реклама фаолияти билан шуғулланади;

- халқ истеъмол молларини ишлаб чиқаради;

- воситачилик, олди-сотди, улгуржи ва чакана савдо фаолиятлари билан шуғулланиш;

- тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

3.3. “MBF boshqarmasi” лицензияланадиган фаолият билан шуғулланиши учун фаолият белгиланган тартибда лицензиялаштирилганидан сўнг амалга оширилади.

Tasarrufdagi binolar

Tugallangan loyihalar

Mijozlar

Xodimlar

Корхона рахбари

Отабоев Валижон 1979 йил 23 март куни Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент Автомобиль ва Йўллар институтини, 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги –маркетинг магистри.

Отабоев Валижон Ғайратович

Директор

- 2006-2009 йилларда Боғот Автохизмат ОАЖ назоратчи мастер лавозимида фаолият кўрсатган.

- 2009-2014 йилларда Боғот тумани “Эллегант плюс” х/ф бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

- 2014 йилнинг май ойидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси”   давлат корхонасида хўжалик мудири бўлиб ишлаган.

- 2014 йилнинг августидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси”   давлат корхонасида етакчи лавозимига ўтказилган.

- 2015 йилнинг август ойидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси”  давлат корхонасида ҳисобчи лавозимига ўтказилган.

- 2018 йилнинг февралидан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси”   давлат корхонасида бош ҳисобчи лавозимида фаолият юритган.

- 2018 йил 25 декабрдан буён Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Маъмурий бинолардан фойдаланиш  бошқармаси”   давлат унитар корхонасида директор.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.



Қабул куни: Пайшанба 15:00 – 17:00


Қабулхона рақами: +998-71-244-25-43

Hamkorlar

Foydali manbalar