Xizmatlar

бино ва иншоотларни қурилиш ва архитектура меъёрларига риоя қилинган ҳолда сақлаш

“MBF boshqarmasi” лицензияланадиган фаолият билан шуғулланиши учун фаолият белгиланган тартибда лицензиялаштирилганидан сўнг амалга оширилади.

Dec. 27, 2020, 4:18 p.m.
...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ma`muriy binolardan foydalanish boshqarmasi” davlat unitar korxonasi (кейинги ўринларда “MBF boshqarmasi” деб аталади) нинг Устави (кейинги ўринларда Устав деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятининг ташкил этиш тўғрисида”  2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарори, талабларига риоя қилиниб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисида” Низомига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.  

Мазкур Устав “MBF boshqarmasi” нинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш, ҳисобдорлиги ҳамда унинг раҳбарининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини, юқори турувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан мулкий муносабатларни белгилайди.

Давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “MBF boshqarmasi”  нинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.

“MBF boshqarmasi”   мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. “MBF boshqarmasi”   нинг мол-мулки етарли бўлмаганда муассис унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. “MBF boshqarmasi”   муассис мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.

“MBF boshqarmasi”   ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, муассиснинг қарор, буйруқ ва топшириқларига, ушбу Уставга, шунингдек, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига амал қилади.

“MBF boshqarmasi”   юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.